- Менинг муносабатимни сўраб нима қиласиз. Шариатнинг ҳукмини сўрасангизчи! Ўтган уламолардан баъзилари ўз вақтларидаги вазият ва тушунчадан келиб чиқиб, жомеъ масжиднинг асосий жамоати имоми билан намозни ўқиганидан кеч қолганлар ўзлари ўқиб оладилар, дейишган. Агар масжид бозорга ўхшаш ерларга ва йўл бўйига яқин бўлса, бундан мустасно.