Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, аввало сизга о'зимнинг ва қолаверса юртимизда истиқомат қилаётган барча диндошларимизнинг номидан ташаккур айтишга ижозат бергайсиз. Сизнинг ё'заётган китобларингиз, чиқараётган дискларингиз, www.ислом.уз сайтидаги чоп этаётган мақолаларингиз ва қолаверса ушбу форум орқали берилаётган саволларга жавобларингиз сабабчи бо'либ жуда ҳам ко'п инсонлар залолатдан ҳидоятга юз тутди. Алҳамдулиллаҳ. Ва яна сиздан узр ҳам со'рамоқчиман. Гоҳида сизга савол бераётиб о'зимиз билмаган ҳолатда беадаблик қилиб қо'ямиз. Бунга сабаб жоҳилиятдан эндигина қайтган инсонлар бо'лганлигимиз учун. Албатта биз о'зимизни ислоҳ қилишга, илм олишга, адаб о'рганишга ҳаракат қиляпмиз. Бунда, албатта, сизнинг ҳизматингиз беқиёс. Аллоҳим сизнинг илмингизни янада зиёда, мехнатингизни сермаҳсул қилсин иншааллоҳ. Доимо биз муҳлисларингизнинг бахтига сог'-омон бо'линг. Энди эса ижозатингиз ила бевосита саволларимни берсам: 1. Бизга ма'лумки, кимки қур'он ва суннатга амал қилиб яшамас экан, доимо ютқизаверади ва аксинча кимки қур'он ва суннатга амал қилиб яшаса, доимо, охир-оқибатда муваффаққиятга эришиб, зафар қучади. Ҳазрат, исломда вақтнинг унумини ошириш, уни бир сониясидан ҳам унумли фойдаланиш ва зоэ кетказмаслик учун нималарга амал қилиш буюрилган ? 2. Вақтингизнинг баракасини ва унумини ошириш учун нималарга амал қилиш буюрилган ? 3. Мехнатингизни баракасини ва унумини ошириш бо'йича қандай тавсиялар келган ? 4. Дангасаликдан сақланиш бо'йича қандай ко'рсатмалар берилган ? 5. Ма'лумки, Маймуна онамиз :ра исмлари аввал Барра бо'лган. Со'нгра уларни исмларини Муҳаммад с.а.w о'згартирганлар. Мени тушунмаган жойим Маймуна исми бизнинг тилдаги Маймун деб номланувчи хайвон номи билан бог'лиқлиги ё'қми ? Я'ни араб тилини билмайдиган мен каби ноқис илм эгасида шундай савол туг'илиши ва ушбу исмнинг асл ма'носи не дея таажжубланиши табиий ? Шуни тушунтириб берсангиз ҳазрат ? 6. Ва ниҳоят ушбу саволим аслида савол эмас, балки сизнинг ҳар бир китобингиз ва дискингизни чиқишини интизорлик билан кутиб қоливчи ва ушбу ҳолат юз берса чэксиз қувонувши бир муҳлисингиздан бир истак, ҳазрат, агар лозим топсангиз янги нашрдан чиқиши кутилаётган ва нашрга тайёрланаётган асарларингиз ҳақида ҳам қисқача ма'лумот бериб о'тсангиз. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша о'з паноҳида асрасин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
5. Албатта, бу исмнинг маъноси сиз айтган ҳайвондан эмас. Ўзбекча билан арабчани аралаштириб юбормаслик керак. Маймуна исми араб тилидаги “юмн” – барака маъносидаги сўздан олинган.6. - “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг қолган жузлари, жумладан, “Тафсир” ва “Туш ва масаллар”.- Усулул фиқҳ.- Фиқҳий манбаҳлар.- Ақоида масалалари.- Мусталаҳул ҳадис.- Яна ихтилофлар ҳақида.- Китобларимизнинг русча таржималари.