Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Даюс бўлиб қолмаябманми?

19:29 / 08.08.2021 | Ahrorbek Tulanov | 644

Ассалому алайкум! Ёшим 18 да, оилада 5 кишимиз, онам, опам, мен 5 вақт намоз ўқиймиз. Отам базан намоз ўқиб туришади. Онам ва опам бўйинларидан юқори авратларини ёпишмаган. Онамга сўзим ўтмайди. Опамни ўранишига онам қарши, сабаб қишлоқдагилар ёмон гумонда гапиришябди. Саволим, авратларини беркиттира олмаганим учун мен даюс бўлиб қолмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Онангиз ва опангизни авратларини ёпиб юришларига отангиз масъул. Лекин у киши бунга беэътибор бўлса, сиз уларни авратларини ёпиб юришга чақиришингиз керак бўлади. Уларга чиройли қилиб насиҳат қилишингиз зарур. Агар гапингизга киришмаса сиз масъул бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat