Ассалому алайкум! Қидириш бўлимидан логистикага оид айрим саволларимга жавоб олдим. Лекин баъзи масалалар бўйича аниқлик киритиб берсангиз. 1) Диспечерлар (фреигҳт фасторинг) ишларига аралашмасдан ишласа оладиган ойликлари масаласида аниқлик киритиб берсангиз. Масалан диспечер юк олади, ҳайдовчига юкни суммаси айтилади, дейлик $2000 лик юк, ва компания ҳайдовчидан 15% диспечерлик хизмат ҳақи олади, бу муайян келишув, лекин диспечерлар одатда ўша 15% дан 1-2% ни олади, қолгани компаниянинг бошқа харажатларини қоплаш учун сарфланади, (албатта 4-5% компания ҳам ўзининг бюджетига даромад қилади бу пулдан). Аксарият ҳайдовчилар 15% диспечерлик сервиси тўлаши ва ундан 1-2% диспечерга берилишини билишади. Бу ҳолатда диспечерни оладиган ойлиги ҳалол бўладими? 2) Айрим компанияларда диспечерлар муайян сумма ойлик олади, (фихед саларй дейилади). Бунда ҳам ҳайдовчилардан 15% лик диспечерлик хизмати ҳақи олинади ва компания менежерлари диспечерни иш фаолиятига қараб ойлик беришади, бунда диспечер ойлиги қанчалигини билмайди чунки ойлик ҳар ойда ўсиб боради албатта диспечерни ишини унумдорлигига қараб ва тажрибаси ошиб бораётганига қараб. Исломда аввалдан ҳамма нарса келишиб олинишини биламиз. Лекин бунда диспечернинг қанчалик савияда иш кўрсатиши номаълум бўлганлиги сабабли иш ҳақини олдиндан келишиб бўлмайди. Бундай турдаги иш ҳақи тўлаш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Сизга ойлик сифатида берилаётган пул ҳалол юклар орқали қўлга киритилганини билсангиз, факторингга аралашмасангиз жоиз.
2). Ходимнинг зиммасидаги иш нимадан иборат экани, у қай сифатда бажарилиши ва унга бериладиган пул аниқ қилиб белгиланиши шарт. Акс ҳолда келишув низога олиб боргани учун фосид бўлади. “Бу ишни мана бундай сифатда бажарсанг 10 сўм, унданда яхширок бўлган мана бундай сифатда бажарсанг 15 сўм берамиз” деб иш сифати ва ҳақини аниқ келишилса дуруст. Валлоҳу аълам!