Ассалому алайкум! Мен ҳали университетда ўқийман. Ишлаб топган пулларимни уй ёки машина оламан деб акамга бераман, акам тўплаб беради. Лекин эшитишим бўйича акам мени ва ўзини пулларини бир дўкондор танишига беради экан, у бизни пулни айлантириб, дўкон юргизади экан. Кейин қанчадир миқдорда пулни устига пул қўшиб беради экан акамга, яни устама. Шу пул мен учун ҳалолми? Акамгачи?
– Ва алайкум ассалом! Қандай келишув асосида пул беришини аниқлаштиринг. Қарз сифатида бериб устама олса ҳаром. Музораба ва шерикчилик бўлса ва унинг шартларига риоя қилинса ҳалол. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/317