Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Автокредит

01:46 / 15.10.2021 | Zilola | 842

Ассалому алайкум! Билишимча агар договорда тўлов муддатидан ўтиб кетса устига фоиз қўшилиши ёзилган бўлса жоиз эмас. Агар вохтида тўлашга кўзи етса (албатта Аллоҳни изни билан) кечиктирмай, фоиз тўламаса автокредит олса бўладими? Тақситга олиш хақида хам ўқиб чиқтим. Банкдан олганда сўмда тўлаш осонроқ тақсидга долларда тўлашдан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши кечиктирса пеня тўлаш шарти билан бўлган битмни тузиши мумкинми? 

Бу борада замонамиз уламолари ихтилоф қилишди. Шу шарт билан бўлган битмга имзо қўйиши, ҳаром ишга қўл уриш ҳисобланади ва бундай қилиш жоиз эмас. Гарчи муддатидан кечиктириб юбормаслик ниятини қилса ҳам деганлар. Бошқа баъзилари эса кечиктирмасликка юз фоиз ишонса бундай савдога имзо қўйиши мумкин. Бу гапга тўлиқ далил бўлмасада далилликка яқинлашиши мумкин бўлган Оиша онамизнинг Барира розияллоҳу анҳо қиссасидаги ҳадисни келтирганлар. Шариатимизда озод қилинган қулни меросхўр хеч кими бўлмасдан вафот топса мероси озод қилувчига тегади. Шундай тегишини вало дейилади. Барирахон чўри эди, уни сотишаётганда Оиша онамизга ўша вало ҳуқуқи бизда қолади деб сотишган. Оиша онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Валоси уларда қолиш шарти билан мени сотиб олишим дурустми” деганларида “Валони уларга шарт қилиб сотиб олаверинг, чунки(улар хоҳласалар ҳам хоҳламасалар ҳам) вало озод қилганники(яъни сиз озод қилсангиз сизники) бўлади деганлар ва уларни шу шартни қўйишига рухсат берганлар. Чунки бу шартга асло амал қилинмас эди”. Бу ҳадисни далил қилувчилар гўёки шартга амал қилинмаса ўша шарт билан бўлган битмни тузиш мумкин дегандек бўлганлар. Лекин уларни бу далиллари кўп ҳам тўғри эмас. чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинчалик у шартни ўз хутбаларида ботил қилиб йўққа чиқарганлар. Бизни кунимизда эса бу шартни бекорга чиқарувчи йўқ. Биргина нарса у ҳам бўлса бу шартлар гарантия каби умумий урфга айланиб кетса одамлар усиз савдо қилмай қўйса ёки усиз савдо қилишни асло иложи қолмаса шу шарт билан савдога киришиш мумкин, аммо ўша шарт ижро қилинадиган ҳолатга тушмасликка ҳаркат қилиш керак. Яъни пения тўланадиган ҳолатга тушмаслик керак. Иложи қолмаслигига бир мисол ҳамма ҳозирги кунда электр, газ, телефон компаниялар билан ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирса фоиз қўшилиш шарти билан шартнома тузган. Ўзбекистонда 10чи санадан кечиктирилса фоиз қўшилиши қарори чиқарилган. Одамлар буни билсаларда ёки билмасаларда шартнома шундай тузилади. Омматан халққа шу шарт бўлгани учун давлатдан свет, газ олиб ёқманг дейишни иложи йўқ. Бошқа томондан газ ёки светни топишни ҳам иложиси йўқ. Бошқа савдолар ҳозирги кунимизда у даражага етгани йўқ. Лекин келгусида бу шарт газ ва светни ҳолатига тушса кечиктирмасликка қасд қилиб битм тузиш мумкин. Бошқа мамлакатларда бу нарса ўша ҳолга келиб бўлган. Шунинг учун ўша мамлакатларнинг муфтийлари бунга фатво бериб бўлишган. Кечиктирмасликни тўлиқ эҳтиёт чораларини кўриб аниқ кўзи етгач, ўша шарт билан қилинадиган шартномаларга имзо қўйишга рухсат беришган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat