Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шомдан кейин болаларни кўчаган чиқармаслик

04:12 / 02.09.2021 | Ali | 2162

Ассалому алайкум! 1. Ўша Исломдан йироқ юрган вақтларимда кредитга мошина олган эдим, уни нима эканлигини тушунганимдан кейн қарз олиб олдиндан ёпиб ташадим. Хозир ўзимга уй қурмоқчиман, шу мошинни сотиб пулини уй қурилишига ишлатсам уйим харом пулга қурилган уй бўлиб қолмайдими? Мен олган вақтимда уни харом эканлигини билмаганман. 2). Шом вақтида болаларингни уйга обкиринглар ва эшикларни ёпинглар деган маънода хадис ўқиганман. Шу холатда уйга кириш деганда ховли уйда дарвозадан ичкарига кирса хисобми ёки уйни ичига об кириш кереми болларни?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Агар кредитни ёпиб юборган бўлсангиз машинани сотиб эҳтиёжингизга ишлатишингиз жоиз.

2). Ўша вақтда жинлар тарқалган вақт бўлади. Шунинг учун ёш болаларни ўша вақтда эҳтиёт қилиб туриш керак. Болалар якка қолиб қўрқиб қолмаслиги учун уй эгалари ёнида бўлса бўлди, ҳовлидами ёки хонадами фарқи йўқ.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لَا تُرْسِلُوا فَوَاشِيَكُمْ وَصِبْيَانَكُمْ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ حَتَّى تَذْهَبَ فَحْمَةُ الْعِشَاءِ، فَإِنَّ الشَّيَاطِينَ تَنْبَعِثُ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ حَتَّى تَذْهَبَ فَحْمَةُ الْعِشَاءِ 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча жониворларингиз ва болаларингизни қўйиб юборманглар. Чунки шайтонлар қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча тарқайди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat