Ассалому алайкум! Агарда қайсидур давлатда уруш бўлса шу ватандаги ҳар бир эркак уни ҳимоя қилиши фарз дейилган ҳамда уруш қилса ва урушда ўлиб кетса катта ажр савоблар бор дейилган. Лекин ҳозирда техналогик даврдамиз давлатлар қон тўкиладиган урушлар қилишдан яна бошқа ҳил юлларини уйлаб топганлар, масалан давлат тизимларимизга, банк тизимларимизга очиқдан очиқ таҳдид ва ҳужумлар бўлади. Шунда мусолмон йигит давлатни ҳарбий куч томондан эмас балки ахбарот хавсизлиги жиҳатидан ҳимоя қилса ҳам қон тўкиладигандақа ажр савоб оладими? Мисол учун қон тўкиладиган уришларда ҳам қатнашиш учун ҳам эркак киши бақувват бўлиши керак бўлади унинг учун у кўп машқ қилади, давлатниниг ахбарот тизимларини ҳимоя қилиш учун ҳам одам жуда кўп меҳнат қилиши керак бўлади. Иккисининг ажри қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Услубнинг қандайлигидан қатъий назар мусулмонлар диёрини душманлар ҳужумидан ҳимоя қилганлар улкан ажрга эга бўладилар. Аммо жонни таҳликага қўйиш уларнинг энг даражаси улуғидир. Бошқа ишлар ажр жиҳатдан унга тенг кела олмайди. Валлоҳу аълам!