Ассалому алайкум! Умара сафарида номозлар қандай ўқилади. Сабаб умра сафари 10 ёки 12 ёки ундан камроқ кундан иборат. 1. Умра сафари вақтида жойлик имомга иқтидо қилиш имкони бўлмай қолса намозлар қаср қилиб ўқиладими? 2. Умра сафари вақтида қазо намозлар кўп бўлса қазо номозлар ўқилган мақулми ёки нафл номозларни ўқиган мақулми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Қаср ўқилади. Чунки сизлар 15 кундан оз муддат туришни ният қилиб борганингиз учун мусофир ҳисобланасиз.
2). Қазоларни ўқиш фарз. Фарз нафлдан муқаддам туради. Валлоҳу аълам!