Ассалому алайкум! Бир неча йил аввал тоғамдан ишлатиш учун техник бир буюм олган эдим. Бу буюм яроқсиз ҳолга келиб йўқолиб ҳам кетди. Ўтган йили тоғам ҳам вафот этдилар. Яшаган уйларида аёллари ва кичик ўғиллари оиласи билан яшамоқда. Энди мен ушбу буюмни янги олиб беришим керак (ҳозирда бу буюмга эҳтиёжлари йўқ) ёки ҳозирги нархда пулини беришим керак. Савол: Мен тоғамни номидан буюм пулини эҳсон қилишим керакми ёки меросхўрларига беришим керакми? Берсам ҳам кимга беришим керак ва буюмни ўзини берайми ёки пулини? Қандай йўл тутсам қарзимдан қутуламан ва тўғри йўл тутган бўламан?
– Ва алайкум ассалом! Буюмнинг қийматини меросхўрларга берасиз. Улар шариат кўрсатмасига кўра тақсимлаб оладилар. Валлоҳу аълам!