Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Давлат томонидан янги уй-жой берилаётган эди, биз ҳам завод орқали олган эдик. Заводимиз шу уй учун 40 миллион сўм қарз берди. Қарзни ойма-ой иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан 15 йилга берди. Қолган сўммани банк ойма-ой тўлаш шарти билан 15 йилга берди. Савол: биз банкга 1 миллион сўм омонатга қўйсакда бу пулни 5 ёки 10 йилда банк берган сўммани қайтариш учун тўласак бўладими? Бу борада биз қўйган 1 миллион сўм кўпайб бориши аниқ. Айтайлик, 1 миллион сўм 5 йилдан сўнг 20-30 миллион сўм бўлиб қолар.