Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли ходимлари, излаш хизматидан фойдаландим, лекин мен берадиган саволга жавоб тополмадим, тополмаганлигим учун минг бор узр. Саволим қуйидагича, таҳорат олишдан олдин бавл қилиб бўлгач эхтиёт чорасидан ҳар дойим закарга пахта тиқиб юрса бўладими, чунки бавл қилиб бўлгач закарни қанчалик тозалаб, сиқиб чиқарсак ҳам, хоҳлаймизми йўқми бари бир бир икки томчи сийдик келади. Ўзим Аллоҳга шукр соғман, мени уйлантирадигани қабрдаги сийдик учун азоб. Жавоб учун олдиндан ҳаммангизга каттакон раҳмат. Аллоҳим барчангиздан рози бўлсин иншааллоҳ.
– Ва алайкум ассалом! Йўқ, пахта қўйиб олманг. Чунки сиздаги бу фикр васвасадан бошқа нарса эмас. Соғлом инсонда истибродан сўнг бавл томчилаб турмайди. Камдан-кам инсонлардагина бу касаллик бор холос. Валлоҳу аълам!