Ассалому алайкум! “Бахтиёр оила” китобининг “ғуслни вожиб қиладиган нарсалар” бандини ўқиб чиқдим, лекин баъзи бир саволлар туғилди. Булардан: 1) жинсий алоқани ўйласа ёки хотинини қучоқласа ғусл вожиб бўлмасакан, лекин шу ишлар содир бўлганда шахват шиддатласа ҳам ғусл вожиб бўлмайдими? 2) бошқа бир аёлга ёки қоматига кўз тушиб қолса, лекин шахват қўзғалмасада қандайдир суюқлик келса ҳам ғусл вожиб бўлмайдими? 3) хотинини қучоқлаганда деганда буларнинг ичига хотинини ўпиш, тегиниш ҳам кирадими? 4) китобда маний, мазий ҳамда бадий ларнинг ҳаммаси оқ суюқлик деб таърифланибти. Шуларнинг фарқига унча боролмаяпман, илтимос бироз тушунча бериб ўтсангиз
– Ва алайкум ассалом! 1). Вожиб бўлмайди.
2). Вожиб бўлмайди.
3). Ҳа.
4). Мазий ва маний орасидаги фарқни билиб олинг:
1-«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик. (Кифоя).
Маний ва мазий томган кийимнинг томчи миқдорига қаралади, агар маний тўрт грамм миқдорича бўлса, мазий эса кафтни текислаб, ичига сув қуйилганда қанча жойни эгаллаганча жойга тарқаган бўлса у кийимда намоз ўқиш макруҳи тахримий бўлади. Ундан ошса намоз ўқиш жоиз бўлмайди. Ундан кам бўлса макруҳи танзиҳий бўлади.
3-Манийда қусл, мазийда таҳорат вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!