Ассалому алайкум! Бизнинг олийгоҳимизда платформага кириб информатикадан тестлар ишланади. Ҳар ким алоҳида. Ўша тестларни бировни номидан ишлаб бериб, эвазига пул олса бўладими? Агар пул олмасдан ёрдам сифатида қилсачи? «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: – Ва алайкум ассалом! Ўзганинг номидан имтиҳонни ечиш жоиз эмас. Чунки бу ёлғондир. Эвазига ҳақ олса ўша ҳақ у учун ҳаромдир. Валлоҳу аълам!
Юқоридаги саволга шундай жавоб берган экансиз. Худди шунга ўхшаш, ишхонада ўқитувчилар маълум платформа орқали малака оширишди. Бир танишим бошқаларнинг илтимосига кўра уларнинг номидан ҳам кириб мавзуларни кўриб, тест ишлаб бердилар ва бунга ҳақ олдилар. Бу ҳолатда ҳам олинган пуллари ҳаром ҳисобланади деб тушундим. Пулни юмушларга ишлатганлар, озиқ-овқат ҳам олганлар. Агар ҳаром ҳисобланса, гуноҳни ювишлик учун энди нима қилишлари даркор?
– Ва алайкум ассалом! Ўша ҳаром пулларга олинган буюмлар агар турган бўлса савоб умид қилмай фақир мискинларга садақа қилиниб юборилиши лозим. Агар истеъмол қилиб юборилган бўлса қийматини садақа қиладилар. Тавба ва истиғфорни кўпайтирсинлар. Валлоҳу аълам!