Ассалому алайкум! Қиз узатаётганда келиннинг ота онаси куёвга хали никох ўқилмай туриб, шариатга зид бўлмаган қуйидаги шартларни қўйиши(чиройли муомала билан) ва куёв рози бўлган тақдирда ундан ваъда олиши айб эмасми? 1. Қизимни хаққига доим ва вақтида риоя қиласан (молиявий масалаларда имкон бўлиши билан).
2. Қизни илм олиши учун имконият яратиб бериш.
3). Қизнинг бўйнига ўзиниг вазифасидан ортиқчасини агар унга кучи ёки вақти етмаса юкламайсан. Баъзи оилаларда битта келин эри болаларидан ташқари, қайниларию, қайноапаларини, уларнинг болаларини кийимлари, овқатланишлари, уларни кетидан йиғиштиришга масъул (аниқроғи мажбур) қилиб қўйишади(доимий равишда), яна кеч тушгач тинкаси қуриган аёлидан очилиб сочилиб туришини кутади, бечора қачон дам олади?
3). Агар қайнона ва ўша томон қариндошла келинга зулм ўтказишса, хеч кимга озор етказмай уни химоя қиласан (чидасен шу демайсан). Афсуски бизда эрлар хотиннни хўжайини эканликларини даво қилишадию, лекин химоя қилишолмайди.
4). Аёлга оғирлик қиладиган уй юмушларини(гилам ювиш, эрининг автомобилини ювиш, оғир буюмлар кўтариш) юкламайсан.
5). Аёл бўлгани учун ўзингдан кўра иккинчи даражали (паст табақа) санамайсан, қўл кўтармайсан, Аллоҳ буюргандек муомала қилишга доим харакат қиласан. Албатта Аллоҳни таниган, Ундан қўрққан йигитларга бундай шарт қўйиш шарт хам эмас, лекин хамма хам бирдай билимли эмас. Яна бунақа келишувга боришдан мақсад қизни оволдим хохлаганча муомала қиламан чунки шариатта эр хўжайин, деб ўйлидиган баъзи мусулмонларга масъулиятни билдириш. Албатта агар келин бу оғирлик ва зулмларга чидаса савоб олар, лекин бу юкларни юклаган одам гунох олмайдими? Келишиб бир бирини авайлаб яшашга нима етсин, ахир мехрибон Аллоҳ аёлларини хам бекорга хақ хуқуқли қилиб қўймаганку. Бу кетишда қачон чиройли исломий оилалар вужудга келади, ортиқча чарчоқ ва асаббузарликлар билан қачон ва қандай қилиб фарзандларни чиройли ва илмли қилиб тарбияласин. (илтмос телеграмга қўйин)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Асосийси эрнинг диёнати. Агар ҳақиқий диндор бўлса сизлар шарт қўймасангизлар ҳам албатта шариат чегарасида бўлади. Диндор бўлмаса қўйиқ ваъдани бериб, тўйдан кейин билганини қилаверади. Валлоҳу аълам!