Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровех намозини "запись" қилиб ухлаш учун эшитсак

21:42 / 22.05.2023 | Muzaffar | 545

Ассалому алайкум! Таровех намозида Қуръондан ўқилган суралар, яъники, умуман таровех намозини мобил телефонга "аудиозапись" қилиб олиб уни ухлашдан олдин сокин ва хотиржам уйқу учун эшитиб ухлаб қолсак бўладими? Яъни, Қуръонни беъэтиборсизлик билан эшитиб бўлмайди дейишди, осуда уйқу учун уни эшитсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу Қуръони каримга нисбатан беодобликдир. Қуръони каримни ўқиб, тинглаб тафаккур ва тадаббур қилишга буюрилганмиз. Сиз айтгандек “хотиржам уйқу учун” суннатда келган ётишдан олдин ўқиладиган махсус дуолар бор. Ўшаларни ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat