Ассалому алайкум! Мен авваллари ўқиган номозимдан қониқардим. Бироз бўлсада кўнглим тўларди, лекин охирги вақтларда намоз ўқиётганимда гуноҳ саналувчи хаёллар, ёмон фикрлар жуда жирканч нарсалар дунёвий ташвиш ва хаёллар келмоқда. Намозимда хушу ва хузу йўқ. Нима қилсам намозимда охират, қиёмат каби хаёллар келади аввалгидай яхшироқ ўқишим учун нима қилсам бўлади? Намозим билан Аллоҳга яқинлашсам дейман.
– Ва алайкум ассалом! Аввало намозни қониқиш учун эмас, балки Аллоҳнинг фарзи эканлиги учун ўқилади. Ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, зам сура қилаётганингизда маъноларини тафаккур қилиб ўқинг. “Руҳий тарбия” китобини ўқинг ва ўқиганларингизга амал қилинг. Валлоҳу аълам!