Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шомдан кейин Воқеа сурасини ўқиш

21:51 / 21.08.2022 | AliBek | 1176

Ассалому алайкум! Бизларга ота-оналаримиз намозга ўргатиб, шом намозидан кейин Воқеа сурасини тиловат қилиш кераклиги, бошқа сураларни ўқиб бўлмаслигини айтишган. Бу ишимиз тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шом намозидан кейин Воқиъа сурасини ўқиш ҳам, унинг ўрнига бошқа сурани ўқиш ҳам ёки қироатни тарк қилиш ҳам жоиз. Умуман, ушбу намоздан сўнг бирор оятни тиловат қилиш тайин қилинмаган. Воқиъа суранинг фазилати борасидаги ҳадисда эса “ҳар кеча ўқиса” дейилган, “шом намозидан кейин ўқиса” дейилмаган.

عن ابن مسعود -رضي الله عنه- أن النبي صلى الله وسلم قال: من قرأ سورة الواقعة في كل ليلة لم تصبه فاقة أبداً.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий алайҳиссалом:
«Ким Воқиъа сурасини ҳар кеча ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди», – деганлар. (Байҳақий ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat