Ҳазрат халқимизга қилган ва қилаётган савобли амалларингизни ажрини Аллоҳ зиёдаси билан берсин ва икки олам саодатини берсин. Саволим қуйидагича: Худога шукр ўғлим яқинда бир ёшга киради. Туғилгандаёқ ният қилиб Худодан сўраган эдим, сиздек катта аллома, ҳофизи Қуръон, инсофли, диёнатли, Аллоҳдан қўрқадиган инсон, охиратда Аллоҳнинг дўстлари мақомида бўладиган банда бўлишини ният қилганман, токи фарзандларим мендек оми бўлиб қолмасин. Худо хоҳласа ниятимга етаман. Ҳазрат, қандай ва қаерда ўқитишни фақат билмайман. Мактабми, мадрасами ёки бошқами билмайман. Масалан дунёвий илмда мактаб, коллеж, институт шундай кетаверади. Диний илмни қандай кетишини билмайман, диний илмда ҳам шундай босқичма-босқич кетадиган ўқишлар борми? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз илтимос, жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бизда бир хил мадрасалар бор. Унга ўрта мактабни битиргандан кейин киради.