Ассалому алайкум! Мен меҳмонхонада админстратор вазифасида ишлайман. Сўрамоқчи бўлган саволим шундан иборатки: масалан келган меҳмондан 450.000 олиб, кассага 400.000 қўйиб, ўзимга 50.000 олсам бўладими? Менеджерим бу ҳолатга қарши. Ўзим талабаман олаётган ойлигим ҳар доим ҳам етмаслиги мумкин. Олган пулим мен учун халолми? Агар йўқ бўлса қандай қилиб каффорот тўлайман. Ишни бошлашдан олдин ойликка келишганмиз, нарх-наво кўтарилаётгани боиси ойлик ошишини сўрадим лекин рад жавобини бердилар.
– Ва алайкум ассалом! Асло ҳалол бўлмайди. Сизни талабалигингиз ва ойлигингизни етмаслиги ҳаром ишни ҳалол қилиб бермайди. Аллоҳдан қўрқинг. Бу рухсатсиз олиб қўйган пулларингизни ҳаммасини бошлиққа қайтариб бермасангиз қиёматда савобларингиз ҳисобидан тўлаб берасиз. Валлоҳу аълам!