Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат ҳар бир хайрли ишларизга Аллоҳ таоло ўзи кўмакчи бўлсин. Устоз мен иншааллоҳ уйланмоқчиман. Ота-онамга “Ислом шариатида юрадиган қизга уйланаман” деб айтдим. Ота-онам намозхон. Ота-онам “Фақат ҳижоб киймайди, агар шунақа қизга уйланаман десанг Ота-онанг йўқ деб ҳисоблайвер” дедилар, яни оқ қиламан дедилар. Мен нима қилай Устоз? Агар уларни айтганини қилмасам оқ бўламанми? Уларнинг айтганига кириб ўрантирмайми? Нима қилай Устоз? Аллоҳ Таоло сиздан рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Уларни бу борадаги гаплари нотўғри. Бунинг учун сиз оқ бўлмайсиз. Аммо катта ва гапи ўтадиган одамлар ота-онангизга бу гапларнинг ҳақиқатини англатсинлар. Намозхон одамларда яхшилик бўлади. улар бу гапларни тушунмай айтишгандир.