Ассалому алайкум! Мени бобом пандемия пайтида шифохонада оламдан ўтганлар (шифохонага фақат 2 соатча олдин борганди). Кейин сес ҳодимлари шифохонани озида ювинтириб, яна устидан кленка билан ўрашган скотчлаб ташашган. Дафн қилиш жараёнида кузатиб туришган кленкани олиб ташлашмасликлари учун. Менинг ҳавотирим бобом тупроққа қовушиб кетадими? Улар ҳамма каби оппоқ кафанда эмас кафан устидан кленкага ўраниб юрадиларми у дунёда, ўзлари қийналмаяптими, ҳалигача безовталанаман. У кленкани олиб ташлаш учун қабрини очсак бунданда қийналадиларми ёки охиратгача шу кленка билан ётгандан кора бир марта қабри бузилиб шу кленкадан холос бўлгани яхшими?
– Ва алайкум ассалом! Бу каби зарурат ҳолатларида жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!