Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шубҳаланиш

12:42 / 22.02.2021 | SANJARBEK | 1473

Ассалому алайкум! 1). Ғусл қилаётган пайтда манийнинг қолдиғи чиқса, (шаҳват билан емас, томчи ҳолатда чиқса) қайтадан ғусл қилишга тўғри келадими? 2). Ғусл пайтида ел чиққандек бўлса, (ел чиқса) ғуслни қайтадан қилишга тўғри келадими, ёки келган жойидан давом еттираверадими? 3). Мен оҳирги пайтларда ўзимда жуда ёмон ўзгаришлар сезяпман. Яъни мен ўлимни кўп еслаб юраман. Тупроқни кўрганимда, ёки бир чуқурлик кўрганимда, албатта бир куни биз мана шу чуқурликка кирамиз, Роббимизга қайтамиз, Қабрга кирамиз, Мункар ва Накр фаришталари бизни сўроқ савол қилишади деб ўйлаб юраман. Бу айни ҳақиқат. Лекин баъзи пайтларда Шайтон васваса қиладими билмадим, бундай бўлмасачи деган ўй ҳаёллар ҳам ўтиб қолади. Аслида инсонга келаётган ўй ҳаёллар «Иймон» аломати еканлигини биламан. Яъни Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ қалбимиздан шундай ўй ҳаёллар ўтадики уни айтишни жуда оғир гуноҳ деб биламиз дейишганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ростан ҳам шундай бўляптими дедилар, улар ҳа дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу айни Иймондир» дедилар. Валлоҳу аълам! Илтимос сизлардан менга бир иймонимга жуда кучли таъсир қиладиган сўзлар биланми, ёки Қуръондаги оятлар биланми нима билан бўлса ҳам шу ўй ҳаёллардан қутилишимга кўмаклашиб юборинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Шунинг учун ғусл қилишдан аввал бавл қилиб олиш керак. кейин чиқса ҳам зарари йўқ. Ғуслда бутун баданига бир марта сув тегса бўлди. Орада таҳоратни бузадиган амаллардан ел чиқиш, бавл қилиш кабилар бўлса ҳам зарари йўқ. Келган жойидан давом эттириб ювилаверади.

 3). Шайтон ҳар хил хаёлларга олиб келадида. Бу васваса бўлиб, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat