Ассалому алекум! Хижоб бўлмаса ибодатларимиз қабул бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши учун номаҳрамлар олдида сатри авратда бўлиш фарз. Шунингдек намоз ўқиётган пайтда ҳам сатри авратда бўлиш фарз. Иккиси алоҳида-алоҳида муҳим фарзлардир. Уларнинг бир-бирига дахли йўқ. Охират куни ҳар икки фарз учун алоҳида-алоҳида ҳисоб-китоб қилинади. Бордию бирор аёл осийлик қилиб, номаҳрамлар олдида авратини очиб юрса гуноҳкор бўлади. Аммо сатри аврат билан ўқиган намози зиммадан адо бўлаверади. Валлоҳу аълам!