Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пичоқ ўғриси

13:07 / 18.02.2019 | Zebo | 2141
Ассалому алайкум! Айтишларича пичоқ ўғриси бўлмас экан, яъни пичоқни сўраб олишмас ўғирлаб олса боларкан, бу айб иш ҳисобланмасакан. Шу гап қанчалик тўғри. Ахир пичоқниям пулга сотиб олинадику, ўғирласа бировнинг ҳаққи ҳисобланмайдими? Жавобиз учун раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Халқимиз орасидаги “Китоб ўғриси ўғри эмас” ёки “Пичоқни ўғирлаб олса айб иш эмас” деган ва бошқа шу каби гаплар шариат ҳукмида куфр сўз ҳисобланади. Чунки китоб ҳам пичоқ ҳам нима бўлишидан қатъий назар бошқа нарса ҳам бировнинг мулки бўлиб, сўрамасдан олиш ўғирликдир. Ўғирликни эса Аллоҳ таоло Қуръони каримда ҳаром қилган. Қуръони каримда очиқ-ойдин ҳаром қилинган нарсани ҳалол дейиш куфр ҳисобланади. Шунинг учун “Буғдой ўғриси кофир эмас, сомон ўғриси кофир” дейилган. Чунки буғдой ўғриси ўғирлик қилаётганида “Аллоҳим мен ўғирлик қилаяпман Ўзинг кечир” деб ўғирлик қилади. Сомон ўғриси эса “Бу арзимас нарса ўғирликка  кирмайди” деб ўзига ўшани ҳалол санаб ўғирлайди. Ўша гапни айтганлар қаттиқ тавба қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat