Ассалому алайкум! Бир яқин танишим Россияда доставка хизматида ишлайди. Саволим шуки танишим буюртмани қабул қилиб олиб оператор айтган шахсларга еткаради, баъзи ҳолларда буюртмачи мижоз телефон рақамига телефон қилганда кўтармайди ёки уйининг эшигига жавоб бермайди. Шундай ҳолларда оператор буюртмани бекор қилади ва доставкада ишлаганларнинг ўзларига қолиб кетади. Шу қолиб кетган йигуликларни ташлаш керакми ёки ейиш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Буюртма қилинган таом унинг қўлида омонатдир. Эгаси ким бўлса ўшанга топшириши шарт. Валлоҳу аълам!