Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобдан закот бериладими?

10:41 / 23.05.2023 | Jakhongir | 430

Ассалому алайкум! Бисотимда жавон тўла китобларим бор. Бошқа мулкларимнинг ҳеч бири нисобга етмай сарф бўлади ёки аксар қарзларни узиш учун сотилади. Фақат китобларим қолади. Китобларни келажакда сотиш ёки даромад қилиш учун йиғмаганман. Китобларимнинг умумий қийматидан закот бераманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савол: Шахсий кутубхонадаги китоблар закот молига қўшиладими?

Жавоб: Ўқиш мақсадида олинган китоблар закот молига қўшилмайди.

وَكَذَا كُتُبُ الْعِلْمِ إنْ كَانَ مِنْ أَهْلِهِ فَإِنْ لَمْ يَكُنْ مِنْ أَهْلِهِ لَا يَجُوزُ صَرْفُ الزَّكَاةِ إلَيْهِ إذَا كَانَتْ تُسَاوِي مِائَتَيْ دِرْهَمٍ وَسَوَاءٌ كَانَتْ الْكُتُبُ فِقْهًا أَوْ حَدِيثًا أَوْ نَحْوًا

“Шунингдек, илм аҳлидан бўлган кишининг китоблари (закот молига қўшилмайдиган нарсалардандир). Агар илм аҳлидан бўлмаса ва китоблар қайси турдан бўлмасин, масалан, фиқҳ, ҳадис, наҳв қиймати икки юз дирҳамга етса, ундай кишига закот олиш ҳалол бўлмайди”. (Жавҳаратун наййира). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat