Ассалому алайкум! Мен ўқув марказида ишлайман, ёш болаларга дарс бераман. Ўқувчиларга китоб таминлаш ўқув марказ бўйнида. Мен уларга хорижий китоб таклиф қилдим, афсуски бу китоб бизни юртимизда сотилмас экан ва ўқув марказ полиграфиядан шу китоб нусхаларини ўқувчиларга тарқатмоқта. Мен муалифлик хуқуқларини хурмат қилган холатда Хитойдаги дўстимга шу китобни битта нусхасини сотволишни менинг номимдан буюрдим. Шу холатда менинг даромадим халол бўладими? Ва ўқув марказнинг бу иши зулмликга кирадими? Агар бўлса мен унга шерик бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Муаллифлик ҳаққини риоя қилиш керак. Сиз пулингизга сотиб олган бўлсангиз фойдаланишингиз тўғри. Ўқув маркази муаллифдан сўрамасдан китобни нашр қилиб кўпайтириса бировнинг ҳаққига зулм қилган бўлади. Валлоҳу аълам!