- Агар ёд олган жойларни кунлик жамлаб ва доимий такрор қилиб туриш шарти билан бўлса, сиз айтган оз ўқиб ёд олиш услуби бўлади. Агар шундай кам саноқ билан такрорсиз ёдлаб ўтиб кетилса, шубҳасиз ёдланган оят ёки сура бир – икки кунда батамом ёддан кўтарилади. Кўп саноқ қилишга рағбат қилганимиз фақат яхши ёд бўлиши учунгина эмас. Балки кўп саноқ қилиш билан ўқиётган оятларнинг жойлашган ўрни, қатори, бети ҳатто оятларнинг рақамлари ўқувчининг кўз ўнгига яхши ўрнашади. Шу билан бирга муташобиҳ (бир бирига ўхшаш) оятларни қийинчиликсиз бир биридан ажратиб олиш ва тилнинг (кўп ўқиш натижасида) равон бўлиши каби фойдалар ҳам бор. Валлоҳу аълам