Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима дейишга хайронман

14:36 / 23.11.2015 | Oddiy yigit | 4081

Ассалому алайкум! Яқинда бир сайтда  Қозоғистонда бир киши ўзини пайғамбар деб эълон қилиб, китоб ҳам ёзганини ўқиб қолдим. Албатта бунга заррача ишонганим йўқ. Бу маълумот ростми? Буни диний ҳукми қандай бўлади? У кишига Ислом ташкилотлари қандай чора ёки жазо қўллаши мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қиёматнинг икки хил аломати бўлиб, бирини “Аломати суғро”(кичик аломатлар), иккинчиси “Аломати кубро”(катта аломатлар) дейилади. Кичик аломатлари кўп бўлиб, улардан бири пайғамбарликни даво қилувчиларнинг чиқишидир. Энг биринчилари Мусайлима Каззоб ва Асвад Анасийлардир. Уларнинг ҳукми куфрдир. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларида “Аҳзоб” сураси 40-оятида : «...Аллоҳнинг Расули ва набийларнинг сўнггисидир...» деб марҳамат қилган. Қиёматгача ким пайғамбарликни даво қиладиган бўлса, ушбу оятга мункир бўлиб, Исломдан чиққан ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat