Ассалому алайкум! Тарозида нотўғри муомила туфайли оз оздан юзлаб инсонларнинг ҳаққи зиммасида қолган киши, ҳақдорларнинг ҳаққини чамалаб ҳисоб қилиб уларнинг номидан кимга ёки қаерга садақа қилса афзалроқ бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ҳақдорларни излаб топиб, ўзларига топшириш лозим. Уларни топиш имконсиз бўлса ёки уларнинг кимлигини билмаса фақир-мискинларга уларнинг номидан садақа қилиб юбориши лозим. Валлоҳу аълам!