Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилса гуноҳлари кечирилади

20:36 / 28.09.2020 | Hasan Juraev | 1487

Ассалому алайкум! Бир танишимни гуноҳлари ҳаддан ташқари кўп. Аллоҳ кечирармикан деб қўрқяпти, чунки энг ёмон ва энг катта гуноҳларни қилган. Бировларни ҳаққини еган. Аллоҳ кечириши учун нима қилсам бўлади деяпти. Аллоҳ олдида у ўзини ўзгартирмоқчи. Нима қилса бўлади гуноҳлари кечирилиши учун?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ шундайларга ибрат қилиб Фузайл ибн Иёздек зотларни чиқарган. У зот ёшлигида, айни навқирон йигитлигида қароқчи йўлтўсар бўлганлар. Тасаввур қилаверинг қандай ишларни қилганларини. Тавба қилдилар, ҳамма ҳақ эгаларини ҳаққларини адо қилдилар ва розиликларини олдилар. Авлиёуллоҳларнинг сардорларидан бўлдилар. Гап бу ерда ҳақиқий тавба қилишда ва ҳақ эгаларига ҳаққларини қайтариб рози қилишдадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat