Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғрилик ҳақида

22:41 / 23.05.2023 | baxtiyor | 467

Ассалому алайкум! Бу савол мени тинмай ўйлантиряпти илтимос тўлиқроқ жавоб ёзсангиз. 1). Мен ўсмирлик пайтларимда дўконда ишлаганман. Шунда хўжайинимга хиёнат килиб пул ўғирлар эдим. Бир неча ойлар илгари аллох мени хидоятга бошлади.  Энди бу ишлардан афсусдаман қандай йўл тутай? Агар мен сизга хиёнат қилганман десам алоқаларимизга путур етади. Агар қанча пул олганим эсимда йўк бўлсачи.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўғирлаган пулларингизни хўжайнингизга қайтаришингиз шарт. Қанчалигини сиз билмасангиз хўжайнингиз билса керак? Агар у ҳам билмайдиган бўлса бирор миқдорни таҳмин қилиб хўжайнингизни топширинг. Ўғирлик қилганингизни айтсангиз ноҳақликка учрашдан қўрқсангиз ҳадя сифатида берсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat