Ассалому алайкум! Бир ярим ойдан буён шифохонада ғазначи лавозимида ишлайман. Мендан аввалги ғазначилар хар хил ҳаражатларни бахона қилиб ходимлар ойлик маошидан 10.000гача олиб қолишган экан. Бундан ходимлар норози эмаслар, аксинча баъзилари раҳмат деб яна 5000-10.000 ташлаб кетишади. Аввалига бухгалтерларимиз айтаганликлари учун мен ҳам 4-5 минг олиб қолдим(аммо ўзим ишлатмадим у пуллардан). Бу сафар пул олиб қолмасдан ҳаммасини ўзим тарқатдим(майда пул йўқлиги сабабли қолиб кетди 500-700лар). Лекин улар йўқ деганимга қарамай чой пули деб яна пул ташлаб кетишаяпти ҳадя сифатида. Бу пуллар менга ҳалолми? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қилган ишингизга маош олганингиздан кейин улардан нарса олишингиз жоиз эмас. Мабодо кутсангиз ва умид қилсангиз таъма қилган ҳисобланасиз, таъма эса ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!