Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, тўнғиз гўшти билан чўчқа гўшти орасида фарқ борми? Иккаласининг ҳам гўшти ҳаромми? Бир овчи танишимизнинг айтишича тўнғиз ёввоий ҳайвон бўлиб, ўт-ўландар билан озуқланиши ва унинг гўштини ейиш мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Бу қанчалик тўғри?
Ва алайкум ассалом! Иккисининг ҳам гўшти ҳаром. У одам дин борасида жиддий хато қилибди. Қуръонда ҳаром қилинган тўнғиз қаторига ёввойиси ҳам киради. Валлоҳу аълам!