Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот масаласи

21:31 / 23.05.2023 | Madrimova Mukarramxon | 279

Ассалому алайкум! 1. Оилада 3 фарзандмиз, 2 ўғил бир қиз. Қишлоқда яшаймиз. Шаҳардан кўп қаватли бинодан уй сотиб олганмиз. Энди эса уни сотиб ҳовли участка олмоқчимиз. Ниятимизни бундай ўзгариши кўп қаватли бинодан олинган уйга закотни вожиб қиладими? Уйни 300млнга сотиб олганмиз Агар закот вожиб бўлса сотиб олинган баҳодан закот чиқариладими ёки ҳозирги кунги бозор баҳоданми? Ё бўлмаса уйни сотганимиздан кейинги пулидан чиқарамзми? 2. Акамга ҳукумат томонидан уй совға қилиниши айтилган. Уй қурулиб битказилмаган қурулиши тўхтаб турибди ва2 йил бўлди эгалик ҳуқуқи ҳам берилмаган. Эгалик ҳуқуқи берилса уйни сотиш ниятида. Эгалик ҳуқуқи берилса закот вожиб бўладими ва бунда ҳам саволимиз 1-саволдагидек. Закот қайси ҳолатда тўланади? 3. Акам йиллик даромадига уй сотиб олмоқчи масалан уйни баҳоси 90,000$ бўлса. Шартнома бўйича тўлов муддати 3 йил дейилган бўлса. Биринчи йили 30,000$ тўланса шу суммадан закот чиқариладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Уйни сотиб олаётганда тижорат нияти бўлмай, кейинчалик сотиш фикри келиб қолса ундай уйдан закот вожиб эмас.

وَالْأَصْلُ أَنَّ مَا عَدَا الْحَجَرَيْنِ وَالسَّوَائِمَ إنَّمَا يُزَكَّى بِنِيَّةِ التِّجَارَةِ بِشَرْطِ عَدَمِ الْمَانِعِ الْمُؤَدِّي إلَى الثِّنَى وَشَرْطِ مُقَارَنَتِهَا لِعَقْدِ التِّجَارَةِ وَهُوَ كَسْبُ الْمَالِ بِالْمَالِ بِعَقْدِ شِرَاءٍ أَوْ إجَارَةٍ أَوْ اسْتِقْرَاضٍ . وَلَوْ نَوَى التِّجَارَةَ بَعْدَ الْعَقْدِ أَوْ اشْتَرَى شَيْئًا لِلْقِنْيَةِ نَاوِيًا أَنَّهُ إنْ وَجَدَ رِبْحًا بَاعَهُ لَا زَكَاةَ عَلَيْهِ

“Асл қоида шуки, тилло, кумуш ва чорва молларидан бошқасида тижорат нияти билан бўлса, закот берилади ва шарти шуки, ақд қилаётганида тижоратни ният қилиш керак. Ҳоҳ у сотиб олиш, ижарага бериш ёки қарз олиш бўлсин. Агар ақддан кейин тижоратни ният қилса ёки сотмасдан ўзига олиб қолиш мақсадида сотиб олганидан кейин фойда чиқса, сотиб юбораверишни ният қилса, ундан закот берилмайди” (Дуррул мухтор).

2). Айнан ҳадя сифатида берилаётган бўлса, уни сотиб юбориш ниятида қабул қилиб олса ҳам закот вожиб эмас. 

3). Закот кимга вожиб? Қарзидан ошиқча нисоб миқдоридаги мулкка эга бўлган инсонга вожиб. Фаразан Аҳмад 90.000 га 3 йилда бўлиб тўлаш шарти билан уй сотиб олса ва унинг ҳозирда фақат 89.000 пули бўлса, ўша пулдан закот бериши вожиб эмас. Чунки у қарзидан ошиқча бўлган нисоб миқдоридаги мулкга эга эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat