Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

18:02 / 09.05.2022 | Nurik | 708

Ассалому алайкум! Мен тижорат билан шуғулланаман. Закотни хисоблашда ёрдам берсангиз. 1. Дўконим ва омборхонамдаги барча товарларни тахминий сотиш нархида хисобладим ва кимдан қанча пул олишим кераклигини ёзиб чикдим. Кейин кимга қанча қарзман шуларни айирдим. Шу тўғрими? 2. Ихтиёримда 4та уй бор. 2таси ипотека олганман. Пули тўлаб бўлинмаган лекин ижарага одам қўйганман. Шу 4тала уйдан келадиган ижара хақларини бир йиллигини хам хисоблайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри. Дарҳол тўлашингиз лозим бўлган қарзларнигина айириб ташлайсиз. Муддати ҳали келмаган қарзлардан фақат бир йиллигини айирасиз.

2). Ижарадан тушадиган даромдни закот чиқараётган вақтингизда умумий нисобга қўшиб ҳисоблайсиз. Нисобга бир йил тўлган кундаги бор пул миқдоридан закот чиқарасиз. Йил асносида кўпайиб-камайиб туришининг эътибори йўқ. Кредит олиб нотўғри иш қилибсиз. Фоиз тўлаб юрмасдан тезроқ тўлаб ёпинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat