Ассалому алайкум! Мен магазинда иш пайтида харидорга билиб туриб ўз нархидан қиммат сотдим харидор буни билмади. Виждоним қийналяпти, мен олдин хеч бундай иш қилмаганман. Илтимос маслахат беринг ортиқча пулни ўз чўнтагимга олмаганман, кассага солинган.
– Ва алайкум ассалом! Бир нарсани унутманг, туғилганимиздан то жон чиққунча имтиҳондамиз. Гоҳида ундай бир ҳолат рўпара келади, бундай ҳолат рўпара келади. Шундай ҳолатларда тўхтаб “бу ишим шариатга тўғри келадими ёки йўғми” деб ўйланг. Билмасангиз сўраб кейин иш қилинг. Қимматга сотган бўлсангиз у ҳам мол эгасининг ҳаққи ҳисобланади. Валлоҳу аълам!