Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадислар ва ҳукумлар

18:17 / 25.05.2023 | Jasurbek | 355

Ассалому алайкум! Менда шундай нарса борки бирор масалани аниқ хар тарафлама ўрганиб чиққанимдан кейин мисол агар сизлар хам ушбу масалага ихтилоф қилмасдан аниқ жавоб берган бўлсангиз шу масалада умумий танишлар гаплашиб қолишса қўшиламан. Аммо анниқ билмасам мен билмайман деб чекинаман. Савол шу устоз: Мен бир масалани анниқ билиб турсам юқорида айтганимдек аввал сизларни ёхуд сиз каби илимли инсонларни жавобларини китобларини ўқиб анниқ масалани билсам, у Аммо сўзма сўз харфма харф айтиб бера олмасам бу масалада шу масалага жавоб беришим мумкинми?  


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аҳли илмлардан эшитган ёки ўқиган масалангиз ҳақида сўрашса, уни сўзма-сўз аниқ нақл қила олсангиз шундай қилинг. Умумий маъносини етказишингиз ҳам мумкин. Аммо бирор олимнинг сўзига таянмай туриб ўзингизча оят ёки ҳадислардан фатво бериб юборманг.

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ 

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat