Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломни танитмоқчиман лекин...

22:08 / 09.12.2022 | Hadiyja | 692

Ассалому алайкум! Мен ғайридин давлатдаман бу ерда мен билан бирга яшайдиган манголиялик қизлар бор мен узи унчалик илмли эмасман лекин уларни исломга киришини ҳоҳлиман ҳоззирча жим туриб ҳулқим билан дават қилябман базан Қуръонни баланд овозда ўқийман эшитиши учун ва ўқимай қўйган кунларим чўзилиб кетса нега Қуръон ўқимай қўйдинг деб сўрашади ҳатто бази намоз вақтларини ҳам билишади иш туфайли шомга кеч қоламан кўпинча, шунде уйга киришим биланоқ бўл бўл шошил намоз вақти ўтиб кетяпди диб кутиб ўтиришган бўлишади шунга ўхшаш жуда гўзал қилиқлари кўп ҳаммасини айтиб вақтларингни олмай, мени наздимда Ин Шаа Аллаҳ секин секин исломни яхши кўриб боришяпти саволим шундан иборатки бу ерда деярли 90% махсулотга чўчқа қўшилади базан билмасдан шундай махсулотларни сотиб олиб уйга келиб ўқиб кўрсам чўчқаси бўлади ташлаб юборсам исроф деб уйлайман ўша дугоналаримга бераман бу ишим нотоғрими? Ин Шаа Аллаҳ улар исломга албатта киришади дуолар қилиб сабабини ҳам қилябман, ҳозир мусулмон бўлмасада ўша махсулотларни берганимда юрагим қийналади, шариатимизда бунга нима дейилган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таркибида чўчқа бор маҳсулотни ўзингиз ҳам еманг, бошқаларга ҳам едирманг. Уларни исломга киришларига сабабчи бўлсангиз улкан ажрга эга бўласиз. Ҳадиси шарифда бундай дейилган: 

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُأَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ ثُمَّ ادْعُهُمْ إِلَى الْإِسْلَامِ، وَأَخْبِرْهُمْ بِمَا يَجِبُ عَلَيْهِمْ مِنْ حَقِّ اللهِ فِيهِ، فَوَاللهِ لَأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِ

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳуга: “Кейин уларни Исломга чақир, зиммаларига Аллоҳнинг ҳақларидан нималар вожиб бўлишини хабар қил. Аллоҳга қасамки, сен туфайли бир кишининг ҳидоят топиши сен учун қизил туяларинг бўлишидан яхшидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat