Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаҳондаги воқеаларга муносабат

08:52 / 05.06.2018 | Abdulaziz | 2500
Ассалому алайкум! Яқин ўтмишдаги дунёда бўлиб турган воқеаларни кузатиб бораябман. Исроилликлар жуда ҳаддидан ошиб мусулмонларга тажовузкорона муносабатда бўлмоқдалар. АҚШнинг элчихонасини Қуддуси шарифга кўчириш, норозилик намойишчиларини аёвсиз ўлдириш ҳолатлари ва бошқалар. Кунда бўлмаса ҳам кун ора мудхиш хабарларни ўқиб бораябмиз азон. уз каналидан. Яқинда бир ҳамшира ҳам шаҳид бўлибди. Мен мусулмон сифатида бу барча зулмларга қаршиман ва бу воқеаларнинг бошида бу золимларга лаънат ёғдирмоқчи ҳам бўлдим аммо яқинда Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Тил офатлари” китобини мутолаа қилаябман. Унда «Ҳатто иблисга лаънат айтмасанг ҳам хатар йўқ, бошқаси нарида турсин» дейилган. Мусулмон лаънатловчи ва сўкувчи бўлмайди тўғрими? Мен нима қилишимни маслаҳат берасиз? Бу воқеаларга нисбатан Исроилликларга қарши 2 ракат намоз ўқиб, дуосида уларни Аллоҳга ҳавола қилсам бўладими? Улар айни Рамазони шарифда кўраётган азиятларини кўриб жуда маҳзун бўлмоқдаман. Тўғриси буларни оддий сўзлар билан таърифлаб беролмайман. Мен ҳам мусулмон сифатида бир нарса қилишим керакку. Кўп гапларим бор аммо гапим чўзилиб кетмасин дедим. Ташаккур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Тўғри, ҳидоят сўраб дуо қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat