Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларни покланиши

00:27 / 26.05.2023 | Хотамжон | 701

Ассалому алайкум! Эр хотин яқинлик қилгандан кейин. Покланётган пайит агар аёлини сочи узун бўлсаю, бошига сув қуймаслик учун нима қилса бўлади. Эшитандим яқинлик қилишдан олдин бир тизим қилиб ўриб олса бошини ювмаса бўлоради деб. Бу қанчалик хақиқат?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл киши жанобатдан покланишда сочларини тўла ювади. Ўриб олган ювмайди деган масала африкалик аёлларни соч турмаги каби бўлиши керак. Одатда улар ўта майда қилиб сочнинг остигача ўриб олишади. Умму Салама онамиз эри билан Хабашистондаликларида хабаш аёлларининг соч ўришларидан ўрганиб сочларини шундай ўрайдиган бўлганлар. Эри вафот топиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг соч ўримларини кўриб “Сиз сочингиз остига сув етказсангиз кифоя қилади” деганлар. Чунки у сочни ўриш учун ҳам ёзиш учун ҳам узоқ вақт кетади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat