Ассалому алайкум! Аёл киши авратини номахрамларга кўрсатса талоқ берса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бу ишни қилган аёлга аввало талоқ эмас таълим-тарбия бериш керак. Балки бу ишни ҳаром эканини билмас, балки бу иш беҳосдан содир бўлгандир, балки афсус-надомат ила тавба қилгандир. Шунда ҳам ўзини ўнглаб олишдан бўйин товласа талоқ берса бўлади. Валлоҳу аълам!