Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиббиётда номаҳрам тушунчаси

23:27 / 25.05.2023 | Lobarxon | 905

Ассалому алайкум! Ҳаммага маълум тиббиёт ўқув юртларида тажриба муолажаларни талабалар беморда эмас балки курсдошларида амалга оширади. Биз ички касалликлар фанида перкуссия(белигача ялангоч ҳолида тукиллатиб кўриш)ни курсдошларимизда амалга оширамиз. Биз қиз болаларда ўғил болаларни танасига қўлимизни текказиб амалиёт ўтказишимиз гуноҳ эмасми, қўл зиноси бўлиб қолмайдими? Беморни текшириш учун аввал ўрганишимиз даркор. Аёлларни кийимини белигача ечиб ўрганиб бўлмайди. Бу йўлда биз(талаба қизлар) қандай йўл тутишимиз керак? Бу амалиётни бажармасакн баҳо ололмаймиз, баҳо ололмасак фан ёпилмайди ва ўқишдан ҳайдалиш юзага келиши мумкин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эркак беморларни эркак шифокорлар, аёл беморларни аёл шифокорлар кўрикдан ўтказиши ва даволасин. Шифокор қарши жинсдаги беморнинг авратига қараши ва ушлаши ҳалол эмас. Фақатгина бемор ўлим ёқасида турган бўлсагина зарурат юзасидан ушлаши ва қараши мумкин. Таълим жараёнида ҳам ҳукм шундай. Шундай вазиятда зарур бўлган илм ва амалиётни бошқа йўл билан олиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat