Ассалому алайкум! Шифокорлар беморларга дори ёзганда айрим дориларни ёзгани учун фирмалар пул беради. Агар беморга шу дори керак бўлса ва шифокор шу дорини ёзса ва фирмадан дори ёзгани учун пул олса тўғри бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлади. Бу ўринда ўта омонатдор бўлиш керак. Чунки шифокор ёзган доирини арзонроқ ўринбосари бўлатуриб, пул умидида қимматини ёзиб берган бўлса беморга хиёнат қилган бўлади. Валлоҳу аълам!