Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг исми

13:48 / 07.08.2023 | Marona Salibaeva | 685

Ассалому алайкум! Аллохнинг аш Шофий исми борми? Ва бўлса бу исм нега Асмои Хусмода, яни Аллохнинг 99 гўзал исмлари рўйхатида йўқ? Аллохнинг бу исми хақида «Чунки Сен Борсан Аллох» китобида ўқиган едим. Яна ал Ходий исмичи? Асмои Хусмодан дарс берадиган қиз ал Хадийк исми бор. Таржима қлинганда Ал Ходий бўлган деди. Шунда мен Ал Хадийк деб ёдлашм керакми ёки ал Ходий деганм жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида Аллоҳ таолони Шофий сифати билан зикр қилганлар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ لثَابِتٍ حِيْنَ قَالَ لَهُ اشْتَكَيْتُ: أَلَا أَرْقِيكَ بِرُقْيَةِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَ: بَلَى، قَالَ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ مُذْهِبَ الْبَأْسِ اشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شَافِيَ إِلَّا أَنْتَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ  

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши ўзига «Тобим йўқ», деган Собитга:
«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дам солишлари ила дам солиб қўяйми?» деди.
«Ҳа», деди у.
«Аллоҳумма! Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ-шаафий. Лаа шаафия иллаа анта. Шифаан лаа юғодиру сақман», деди».
Тўртовлари ривоят қилганлар.

2). Ал-Ҳаадий дейилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat