Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз ўтган йили акам Аллоҳнинг омонатини топширган эди ва у кишидан бир ўғил фарзанд қолди. Мен сиздан бу етим бола ҳақида сўрагандим, сиз болага мерос берилишини айтган эдингиз. Энди бизда шу болага қанча миқдорда мерос берилиши ва қачон берилишини билиш масаласи турибди. Акамнинг мен билган бирор бир бойлиги йўқ эди, бирор бир кўчмас мулк ҳам у кишининг номида эмас эди, яъни яшайдиган уй ва машина ҳам дадамнинг номида. Дадам ҳали ҳаёт (Аллоҳга шукр!) ва мерос ҳақида ҳеч ким ўйлагани йўқ. Акамнинг хотини аллақачон ўзининг отасининг уйида. Мана шу ҳолатда меросни қандай қилиб тақсимланади ва акамнинг ўғилчасига қанча улуш берилади? Ва бу улуш бола вояга етгандан кейин ўзига бериладими ёки акамнинг хотинига шу боланинг улуши деб беришимиз керакми? Аёлга ҳам улуш бериладими? Саволим кўпайиб кетгани учун узр устоз.
- Дадангиз олтидан бирни, акангизнинг аёли саккиздан бирни олади. Қолгани акангизнинг ўғлига бўлади.