Ассалому алайкум! Масжидга кирганимда аср намозига азон айтилаётган бўлса лекн мен хали пешин намозини ўқимаган бўлсам нима қилишим керак. Аввал пешин ўқийманми?
– Ва алайкум ассалом! Асрни жамоат билан ўқишга улгура олсангиз аввал пешинни ўқиб оласиз. Агар улгурмасангиз унда аввал асрни жаомат билан ўқиб оласиз. Агар соҳиби тартиб бўлсангиз унда аввал пешинни ўқишингиз шарт. Валлоҳу аълам!