Ассалому алайкум! 1. Намоз ўқиётган аёлнинг кўйлаги узун бўлиши керакми? Кўйлак тиззадан ўтиб турса пастида кенг лозими бўлса ўқиса бўладими ёки узун кўйлак кийиши шартми? 2. Намоз ўқиб зикрларни айтиб бўлгач қўлларни дуога очганда қўллар қай холатда бўлиши керак? Қўллар бошдан юқорига кўтариб дуо қилинади дейишди. 3. Саждага борганда тирсаклар тиззага тегиб туриши керакми?
– Ва алайкум ассалом! Юз, кафт ва тўпиғни пастидан бошқа жойлари ёпиқ бўлиши шарт.
1). Аврат очилиб қолмаса бўлди.
2). Қўл ўрта ҳолда кўтариб дуо қилинади.
3). Аёлларда жисмлари йиғилиб бир бирига тегиб туриши керак. Валлоҳу аълам!