Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намози ҳақида

07:47 / 09.04.2014 | Boburiy | 6756

Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен тўйхонада ошпаз бўлиб ишлайман ва шу тўйлар сабаб жумьа намозига боролмаймиз, айниқса тўй мавсумида умуман боришнинг иложи йўқ, бош ошпаз рухсат бермайди. Рухсат берган такдирда ҳам намозни ўқиймизу намоздан кейинги зикрларни қилмай чиқиб кетамиз дейди, лекин биз хўп деб, зикрларни охиригача бажариб чиқамиз, зикрларни бажаргани ҳеч қанча вақт кетмайдику, 5 ёки 10 дақиқа фарқи бўлиши мумкин деган мақсадда, биз бу ишимиз билан яьни бошлиқни гапига кирмаганимиз учун гуноҳкор бўлиб қолмаймизми ёки зикрларни бажармай чиқишимиз керакми ҳамда туй мавсумида жумьа намозига вақт тиғизлиги туфайли яьни жумьа намозига борсак меҳмонлар келиб қолиши мумкин, овқат тайёрлашга улгурмаймиз, иш кўп дея рухсат бермайди, бу билан гуноҳкор бўлмаймизми? Жумьа намози фарзми ёки вожиб намозми? Илтимос, ҳазрат тўлароқ қилиб тушунча берсангиз ва маслаҳатизни аямасангиз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жума намозига бориш фарз. Намозни қўйиб бошқа иш қилиш жуда катта гуноҳ. Ош пишириб, бенамозларга тарқатиш ҳеч нарса эмас. Бу ишни қилганлар гуноҳкор бўлиш билан бирга, жумага бормаганлари учун ишларнинг баракаси бўлмайди. Жуманинг фарзини ўқиб, зикр ва дуоларни кейин қилса ҳам бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat